Хорижий разведка органлари маърузасида таъкидланишича, Хитой ҳукумати шифокорларни вирус ҳақида сукут сақлашга мажбур қилган, лабораториялардан биоматериалларни йўқ қилган ва вакцина яратиш устида ишлаётган халқаро мутахассисларга намуналар тақдим этишдан бош тортган.
Шунингдек, ХХР коронавирус одамдан одамга юқишини маълум қилишдан бош тортган – бу ҳақида хитойлик олимларга 2019 йил декабрининг бошидаёқ маълум бўлган, лекин ҳукумат буни расман 20 январдагина тан олган.
Махсус хизматларнинг коронавирус келиб чиқиши ҳақида фикри бир жойдан чиқмади. Маълумки, SARS-CoV-2 га ўхшаш вирус намуналари Ухан вирусология институти профессори Ши Чжэнли томонидан Юннан провинциясида жойлашган ғорлардан бирида узоқ 2013 йил аниқланганди. Кейинчалик олимлар лаборатория шароитларида вирус синтези устида ишладилар. Америка разведкаси вируснинг лабораториядан сизиб чиқиши тахминини маъқул кўрмоқда. Fox News телеканалинниг таъкидлашича, «нолинчи бемор» айнан Ухан вирусология институти ходими бўлган. Австралия разведкаси коронавирус келиб чиқишининг Хитой айтаётган варианти тарафдоридир.
Хорижий мамлакатлар махсус хизматлари Хитойни коронавирус бўйича маълумотларни йўқ қилишда айбладилар
Хитой ҳукумати мамлакатдаги янги коронавирус инфекцияси ҳақида маълумотларни қасддан яширган ва йўқ қилган. Бу ҳақида Австралиянинг The Daily Telegraph нашри «Беш кўз» разведка иттифоқи (унга АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британия киради) маърузасига ҳавола қилган ҳолда маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди