Даниянинг «Gyldendal» нашриёти унинг катта шеърият тўпламини босиб чиқаргач, 18 ёшида шуҳратга эга бўлган эди.
Ўз асарларида муаллиф муҳожирларни иккиюзламачиликда, жиноий фаолиятда, Дания жамиятига қўшилиш нияти йўқлигида ва унинг танасида паразитлаш истагида айблаган. Яъни, аслида у Ғарбдаги мусулмонларга хос деб айтилаётган барча стереотиплар ҳақида ёзган.
Шуни таъкидлаш керакки, Яҳя ўзининг қисқа умри давомида унинг бутун болалиги ва ёшлиги ўтган гетто чегарасидан асло чиқмади.
Йигит муваффақиятсиз ҳаёт тажрибаси нуқтаи назаридан мусулмонлар ва Исломга қаради. У ўзини атеист деб атаган.
Ҳассан иши юришмаган, омадсиз оилада ўсган. Болаликда у отаси томонидан калтакланган. Ёмон болаларга қўшилиб қолиб, у мактабни ташлаб, ўғрилик қила бошлади ва гиёҳвандликка мойил бўлди. Бўлажак шоир шафқатсиз бўлиб, ахлоқ тузатиш муассасаларига кўп тушган. Бир марта хип-хоп жамоатчилик мактабида йигит шеър ёзишга қизиқиб, бу соҳада истеъдодни намойиш этди.
Яхши одамлар билан мулоқот қилишда ижобий ҳаётий тажрибага эга эмаслиги сабабли Яҳё мусулмонларни бир томонлама - ўта салбий маънода тақдим этди. Бунинг учун у мусулмонларни антагонизм руҳида қабул қиладиган Ғарб жамоатчилиги томонидан маъқулланди, мусулмон жамоати томонидан танқид қилинди. Шундай қилиб, йигит Ғарб жамиятининг талабини қондириш учун ўзининг шеърий истеъдодини пучга чиқарди.
Аммо, мусулмонлар орасида қийин ҳаётни бошидан кечирган бу йигитга раҳм-шафқат ва ачиниш билан муносабатда бўлганлар кўп эди.
Исломофобларни рози қилиш учун истеъдодни йўқотган 24 ёшли шоир Яҳё Ҳассан тўсатдан вафот этди
Данияда Фаластинлик шоир, Ғарбда муҳожирларнинг муаммоларига бағишланган шеърлари туфайли шуҳрат қозонган Яҳё Ҳассан 25 ёшида тўсатдан вафот этди. Полициянинг таъкидлашича, фаластинликнинг жасади унинг квартирасида топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлим зўравонлик туфайли содир бўлган эмас.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси