"Заҳарланган ҳужжат сарой ичидаги идорага бошқа ҳукумат департаментидан юборилган ва ходимлар шу тарзда касаллик юқтириб олган", дейди исмини ошкор қилмаслик шарти билан амалдор.
"Баъзи ходимлар натижаларни олишганда ҳамон ўз идораларида ишлашган. Биз уларни ва оилаларини ажратиб қўйишга мажбур бўлдик. Уларнинг сони кўпроқ бўлиши мумкин », - дея қўшимча қилди у.
Ҳукуматдаги манбанинг Reuters агентлигига айтишича, аввалроқ соғлиғи билан муаммолар борлигини айтган Ғани ходимлар билан чекланган алоқаларни ўрнатган, кўпгина учрашувларни видеоконференциялар орқали ўтказган ва атрофдагиларнинг оз сонли одамлари билан шахсан учрашган.