close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Невзоров: "Коронавирус христианликни ҳам, экстрасенсларни ҳам бефойда қилиб қўйди"

Россия православ черкови патриархи Кириллнинг Москва катта халқа йўли бўйлаб Москвани айланиб чиқиши Россиянинг асосий "попшуноси" ва худога қарши чиқувчи шахси бўлган Александр Невзоровни бефарқ қолдирмади.

Кеча «Эхо Москвы» каналининг «Невзоровские среды» кўрсатувида питерлик публицист "биз ғамгин бир кекса одамнинг энг сўнгги маркали «мерс»нинг орқа ўриндиғида ўтириб, қорачадан кеган қадимий яҳудий, ҳақиқий эмас, балки чизилган яҳудий қизни ўзи билан олиб юрганини кўрдик. Ҳамма буни барча кадрларда кўриниб турган Эвиан суви учун реклама деб ўйлади"
Аммо, аслида бу саёҳат, Невзоровнинг сўзларига кўра, патриархнинг шинамлик ва қулайликка ўта берилгани ва насронийлик мутлақо кучсизлигининг намойиши эди. Чунки коронавирусга чалинган москваликлар учун ҳеч қандай илоҳий раҳм-шафқат бўлмади, касалхонада касалларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда, шунингдек, ушбу офатдан ўлим ҳолатлари кўпаймоқда.
Бундан ташқари, биз ҳозир поплар, роҳиблар ва ҳатто ҳаммадан кўра баланд овоз билан худонинг марҳамати дезинфекция кучи ҳақида жар солган ҳамда черковларга келиб, барча мавжуд хоч ва иконаларни ялашга чақирган Митрополит Павел, Лавр ноиби ҳам аллақачон касал бўлганлигини кўриб турибмиз.
Невзоров экстрасенсларга берган баҳоларида кескин гапирди. Унинг таъкидлашича: "биронта ит ҳам коронавирус пайдо бўлишини башорат қила олмади."
Шундай қилиб, энди Ер юзидаги ҳар бир киши унга самовий кучларга ишонишни ёки ўз тақдирини ўз қўлига олишни ўзи ҳал қилиши керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase