Аввалроқ молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов карантин туриддаги учта тиббиёт модулли комплекси қурилишига 14,8 млрд тенге ($33 млн) ажратилишини маълум қилганди. Ушбу объектлар умумий ҳисобда 680 та ўринга мўлжалланган.
Ҳозирги пайтга келиб, Қозоғистонда 453 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 29 киши тузалиб кетган, уч киши вафот этган. Энг кўп касалликка чалинганлар — 199 киши — Нур-Султанда, 93 киши - Алмати ва 11 киши Чимкентда қайд этилган.
Алмати ва Нур-Султан 22 мартдан тўлиқ карантинга ёпилди. Чимкентда — Қозоғистоннинг аҳолиси сони учинчи ўринда турадиган шаҳарда кириш ва чиқиш йўллари ёпилди (айрим тоифадаги фуқаролар учун истисно белгиланган). 4 апрелдан бошлаб бу шаҳарда ҳам карантин жорий қилинади.