close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркияда коронавирус юқтириб олганлар сони 18 кишига етди

Туркияда коронавирус юқтириб олганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда Президент маъмуриятининг алоқалар бўлими бошлиғи Фахреттин Алтунга таяниб, маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Аввалроқ, бу мамлакатнинг олтита касал бўлган фуқаролари ҳақида гапирилиб, уларнинг тўрттаси Европадан келган ва Туркияда COVID-19 аниқланган биринчи бемор билан мулоқотда бўлган.

ОАВ маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясининг аниқланган 18 ҳолатидан етти нафар бемор Европа мамлакатларига сафарлардан қайтган, яна учтаси АҚШдан қайтиб келган.
Эслатиб ўтамиз, дунёда, сўнгги маълумотларга кўра, 153 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 5,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase