close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Афғон рекорди: 2019 йил мусулмонлар бошига 7423 та америка бомбаси тушди

АҚШ ҲҲК маълумотларига кўра, Афғонистонда америка қуролли кучлари бу йил рекорд миқдорда бомбалар ташлади, бундай кўрсаткич сўнгги 10 йил давомида умуман қайд этилмаганди. Америкаликлар 2019 йил Афғонистонда жойлашган нишонларга қарата жами 7 423 та бомба ташлади ва шу тариқа 2018 йил қайд этилган 7 362 та бомбадан ҳам юқори кўрсаткични кайд этди, дейилади АҚШ ҲҲК Марказий қўмондонлиги (AFCENT) томонидан душанба куни эълон қилинган хабарда.

Бу рақам собиқ президент Обама даврида атиги 4197 та бомба ташланган 2009 йил билан таққослаганда Афғонистоннинг бомбардимон қилиниши кескин ўсганлигини кўрсатади.
АҚШ ҳозирги пайтда президент Дональд Трамп 2016 сайлангандан буён авиазарбаларни кучайтирмокда, чунки Вашингтон фуқаро аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларига йўл қўймасликни талаб қиладиган жиддий талабларни бекор қилди.
БМТ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари америкалик ва афғон кучлари томонидан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумларининг ортганлиги ва фуқаро аҳоли ўртасида қурбонлар сонининг кескин ортганлиги борасида бир неча марта хавотир билдирди.
Якшанба куни камида етти нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, учта бола Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида ҳукумат ҳарбий ҳаво кучларининг зарбалари оқибатида ҳалок бўлди ва бу аҳоли ўртасида норозиликларга сабабчи бўлди.
Шу ойнинг бошида 60 дан ортиқ тинч аҳоли Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида америкаликларнинг учувчисиз учиш аппарати ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.
Октябрда БМТ толибонларга тегишли нарколаборатория деб тахмин қилинган нишонларга АҚШ ҳаво ҳужумлари оқибатида  30 нафар фуқаро, жумладан, болалар ҳалок бўлганлиги ҳақида ишончли маълумотлар борлигини маълум қилганди.
Бу рейдлар Фарах ва қўшни Нимруз вилоятларида 60 та объектга қаратилганди.
Буларнинг барчаси узоқ вақтдан буён давом этаётган урушни тўхтатиши кўзда тутилган АҚШнинг толибон вакиллари билан тинчлик музокалари янгиланган бир шароитларда рўй беряпти.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase