close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилча одил суд: Нетаньяху муттаҳам бўлиб чиқди

Исроил Бош прокурори Авихай Мандельблитнинг баёноти, шак-шубҳасиз, портлаган бомбадай таассурот қолдирди. Гап яқин кунларда Исроилнинг амалдаги ҳукумат раҳбари Беньямин Нетаньяхуга расман эълон қилиниши мумкин бўлган айбловлар ҳақида боради. Бу ҳақида Исроил ОАВ ёзади.

Авихай Мандельблитнинг қайд этишича, бош вазирга жиноят қонунчилигининг бирданига учта моддаси бўйича айблов эълон қилинади – бу пора олиш, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилишдир.
Бош прокурорнинг баёнотига Нетаньяху реакцияси қандай бўлишини олдиндан тасаввур килиш қийин эмасди. Унинг сўзларига кўра, бу айбловлар ҳеч қандай асосларга эга эмас. Исроил бош вазири уларни «жодугар ови» ва «давлат тўнтаришига уриниш» деб атади. Прокурорнинг бундай ҳаракатлари, Нетаньяху фикрига кўра, давлат юридик тизимида салбий тенденциялардан адолат беради.
Шунингдек, Исроил бош вазирининг таъкидлашича, у бутун ҳаётини ўз мамлакатига хизмат қилишга бағишлаган, унинг учун жанг қилгани ва яраланганидан фахрланади.
Исроил тарихида бу амалдаги давлат раҳбарига нисбатан жиноий жараён бўлиб ўтадиган илк ҳолат ҳисобланади.
Нетаньяху бирданига учта жиноий иш бўйича ўтмоқда. Уларнинг биринчиси, 1000 иши бўйича Нетаньяху ишбилармонлардан қимматбаҳо совғалар олгани ва бунинг эвазига уларнинг илтимосларини бажариш талаб қилинган.
2000 ишида гап Нетаньяху «Едиот Ахронот» газетаси ношири фойдасига ишлаган қонунлар қабул қилгани ҳақида боради.
4000 иши Нетаньяху Шуль Эловичга ёрдам кўрсатгани ҳақида боради. Бунинг эвазига ишбилармон бош вазир фаолиятини «Walla!» сайтида ижобий ёритиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Беньямин Нетаньяху бошқарадиган «Ликуд» партияси уни қўллаб-қувватлаш учун митинг уюштирмоқчи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase