Принтер учун

Татаристонда Мавлид ан-Набий арафасида эссе конкурси эълон қилинди

Мавлид ан-Наби арафасида ТР МДМ «Хузур» нашриёт уйи «Пайғамбарга бўлган муҳаббатингизни қандай ифодалаган бўлардингиз?» мавзусида эсселар конкурси эълон қилди. Бу ҳақида ТР МДМ матбуот хизмати маълум қилди. Мавлид ан-Наби — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун бўлиб, бу йил 8 ноябрга тўғри келади.

«Эссе кўринишидаги фикр-мулоҳазалар икки тилда – рус ва татар тилларида қабул қилинади», — дейилади хабарда. Конкурсда Россия ҳудудида яшаб турган ва 18 ёшдан ошган исталган шахс қатнашиши мумкин.
Ғолиблар диплом ва мукофотлар билан тақдирланади: 1-ўрин учун — 10 минг рубл; 2-ўрин учун — 5 минг рубл; 3-ўрин учун — 3 минг рубл.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)