Исроил армиясининг Ғазо секторида охирги 42 соат ичида уюштирган ҳужумларида 23 киши ҳалок бўлгани, 66 киши жароҳатлангани маълум қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазода қилган баёнотида, Исроилнинг Ғазо секторида 364 кундан бери уюштирган ҳужумлари ҳақида маълумот берилди.
Баёнотда, Исроил қўшини томонидан Ғазо секторида охирги 24 соат ичида уюштирилган 3 та қирғинда 23 кишининг ҳалок бўлгани, 66 кишининг яралангани билдирилди.
Исроилнинг 2023-йил 7-октабрдан буён Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 41 минг 825 нафарга, ярадорлар сони эса 96 минг 910 нафарга етгани қайд этилди.