Исроил армияси ўтган 2023 – йилнинг 7 - октабридан бери Ғазо секторида фаластинлик 902 оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, вайрон қилди.
Ҳукуматнинг Ғазодаги матбуот офиси томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, Исроил томонидан Ғазода Америка Қўшма Штатлари (АҚШ), Англия, Франция ва Германия кўмагида уюштирилган ҳужумларида халқаро миқёсда тақиқланган қуроллардан фойдалангани қайд этилди.
Исроил армияси Ғазо секторида бир йилдан бери геноцид жиноятига қўл ураётгани, шу жараёнда фаластинлик 902 та оилани бутун аъзолари билан йўқ қилгани, шу боис ҳам номи тилга олинган оилалар аҳоли рўйхатидан ўчирилгани таъкидланди.
Исроил томонидан Фаластин халқига қарши содир этилган барча жиноят ва геноцидларни кескин қоралангани ҳамда бутун дунёдан шундай қадамлар кутилаётгани ифода этилди.
Баёнотда, шунингдек, Исроилнинг халқаро майдонда судланиши ва содир этган жиноятлари устидан жавобга тортилиши талаб қилинди. Бунга қўшимча равишда халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) муассасаларидан такрор, геноцид жинояти тўхтатилиши учун АҚШ билан Исроилга босим ўтказиши сўралди.