close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил ҳарбий самолётлари Ливаннинг жануби ва шарқида кўплаб ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, мусулмонларни ўлдирди

Ливаннинг ННА расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари мамлакат жанубидаги Ан-Набатия шаҳрининг Аз-Заррария ва Ансор шаҳарлари орасидаги ҳудуд ва водийларга 30 дақиқа ичида 80 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ливаннинг ННА расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари мамлакат жанубидаги Ан-Набатия шаҳрининг Аз-Заррария ва Ансор шаҳарлари орасидаги ҳудуд ва водийларга 30 дақиқа ичида 80 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирди.
Исроил ҳарбий самолётлари Ливаннинг жануби ва шарқида кўплаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Кефер Румман трассаси, Эт-Туффаҳ минтақасидаги тепаликлар ва Эр-Райҳон тоғи каби кўплаб нуқталар нишонга олинди. Айни вақтда Исроил мамлакат шарқидаги Бекаа, Шамстар, Будайи, Ан-Наби Шеит ва Беалбек каби кўплаб минтақаларга ҳаво ҳужуми уюштирди.
Шунингдек, Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубидаги Эд-Далафе чеккасидаги Литани дарёси тубини ва Сур шарқидаги ҳудудларни интенсив бомбардимон қилди.
Исроил армиясининг 20-сентабр куни пойтахт Байрут жанубида уюштирган ҳаво ҳужумида 3 нафари бола, 7 нафари аёл бўлган 45 киши ҳаётдан кўз юмди.
Ҳизбуллоҳ ҳужумда 15 нафар аъзоси, жумладан, юқори даражали ҳарбий қўмондонларидан бири Иброҳим Акил ҳалок бўлганини эълон қилди.
17-18 сентабр кунлари Ливанда пейжер ва рацияларнинг  портлаши ва ундан кейинги Байрутдаги ҳужумда жами тинч аҳоли вакили бўлган 84 мусулмон ҳалок бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase