Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги одамларга ва Исроил қамоқхоналарида фаластинликларни ўлдиришга янги жазо чораларини қўллашга чақирди.
Бен Гвир Хеврон шаҳрида 3 нафар исроиллик полициячи ҳалок бўлган қуролли ҳужумдан сўнг ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида пост билан бўлишди.
Исроил вазири: «Исроилликларнинг яшаш ҳуқуқи Фаластин маъмурияти фуқароларининг эркин ҳаракатланишидан олдин туради». - деди у.
Бен Гвир Ғарбий Соҳилда кўпроқ ҳарбий назорат пунктлари ташкил этилишини ва фаластинликларнинг кўчаларда юришига йўл қўймасликка чақирди.
Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар учун ўлим жазосини Хавфсизлик Вазирлар Маҳкамаси кун тартибига келтириб у кўпроқ Фаластин ерларини босиб олиш ва Ғазода исроилликлар учун турар-жойлар барпо этишга чақирди.
Ўта ўнгчи, қонхўр вазир, шунингдек, ўзи «террорчи» дея таърифлаган Фаластин маъмуриятини «терроризмни рағбатлантиришда ва яҳудийларни ўлдириш учун маош тўлашда» айблади.
Кеча эрталаб Ғарбий Соҳилдаги Ҳеброн шаҳридаги Теркумя қишлоғида исроиллик полиция ходимларини олиб кетаётган машинага қуролли ҳужум уюштирилиши оқибатида 3 нафар Исроил полицияси ўлдирилди.
Бен Гвир Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларни ўлдиришга чақирди
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги одамларга ва Исроил қамоқхоналарида фаластинликларни ўлдиришга янги жазо чораларини қўллашга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар