Бинямин Нетаняҳу урушни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқа, бу эса қулашдан қочишга уриниши демакдир
Сионистик режимнинг собиқ бош вазири Эҳуд Барак бу режимнинг амалдаги бош вазири Нетаняҳунинг экстремистик вазирлар маҳкамасига ҲАМОС ҳаракати билан келишмагани учун оғзаки ҳужум қилди ва Нетаняҳу Исроилни минтақавий урушга тортаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Ал-Жазира телеканали хабар қилишича, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш мақсадида ҲАМОС ҳаракати билан келишувга эришиш учун сионист ҳукуматлар ўртасидаги тафовут анча ошди.
Шунга асосланиб Барак шунингдек Бинямин Нетаняҳуга қарши сўнгги позициясида унинг экстремал вазирлар маҳкамаси ҲАМОС билан келишувга эриша олмагани ва тўсиқлар яратаётгани танқид қилиб, Нетаняҳу Исроилни минтақавий урушга тортмоқда деб айтди. У сўзларининг бошқа қисмида Нетаняҳунинг Ғазо жанубидаги Филаделфия коридорини назорат қилиш ҳақидаги талаби Исроил учун ҳеч қандай сиёсий фойда келтирмайди деб изоҳлади.
Исроил режимининг 13 -канали ҳам бу режимнинг музокарачилар гуруҳи ва Нетаняҳу ўртасидаги кучли тафовутларга тўхталиб, музокарачилар гуруҳи Бинямин Нетаняҳуни музокараларнинг муваффақиятсизлиги уларни қайта бошлашни жуда қийинлаштириши ҳақида огоҳлантирди.
“Бинямин Нетаняҳу сионист музокаралар гуруҳига музокарларнинг муваффақиятсизлиги ёки муваффақияти уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди деб қўшимча қилди бу тармоқ.
Сионистик режим музокарлар гуруҳи Нетаняҳуга агар у сионистик режим ҳарибйларининг Филаделфия ва Нетсрим ўқларида давом этишни талаб қилса, музокаралар барбод бўлишини ҳам айтди.