close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Теҳронда Исмоил Ҳанийя учун жаноза ўқилди

Исмоил Ҳания пойтахт Теҳрондаги жанозадан кейин Қатар пойтахти Доҳада сўнгги сафарга кузатилади.

Исмоил Ҳания пойтахт Теҳрондаги жанозадан кейин Қатар пойтахти Доҳада сўнгги сафарга кузатилади.
Эрон пойтахти Теҳронда суиқасд қурбони бўлган Хамас сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания учун дафн маросими уюштирилди.

Пойтахтдаги маросимда Эрон Президенти Масуд Пезешкиён, шунингдек, олий даражали ҳарибий ва ҳарбий бўлмаган расмийлар иштирок этди.
Теҳрон университети кампусида уюштирилган дафн маросимида жаноза намози Эроннинг диний лидери Али Хоманий томонидан ўқилди.
Жаноза намозида иштирок этмоқчи бўлганлар кўп эди аммо саноқли кишиларга рухсат берилди. Иштирок эта олмаганлар эса университет дарвозаси олдида кутдилар.
Катта оломон намоздан кейин университет ёнидаги Инқилоб майдони билан ҳудудга олиб борувчи йўлларда тўпландилар.
Исмоил Ҳания пойтахт Теҳрондаги маросимдан кейин Қатар пойтахти Доҳада сўнгги сафарга кузатилади.
Жаноза намози олдидан баёнот берган Эрон мажлис раиси Муҳаммад Бокир Калибаф, Ҳанияга қарши уюштирилган суиқасднинг Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) координацияси билан амалга оширилганини иддао этди.
Ўз сўзида Ҳаниянинг Фаластин учун олиб борган курашини мақтаган Калибаф, «Бу ҳужум Америка Қўшма Штатларининг қўллаб - қувватлаши ва координацияси остида содир бўлгани маълум. Бу қотилликка тўғри вақтда, тўғри жойда жавоб бериш бизнинг бурчимиздир», - деган ифодаларга ўрин берди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase