Исроил Хония ва Ҳизбуллоҳ қўмондонини ўлдиргандан кейин Яқин Шарқда кескинлик кучайган. Нетаняҳу ҳужумлардан кейин берган баёнотида, «Исроил фуқароларини оғир кунлари олдинда. Биз ҳар хил сценарийларга тайёрмиз ва ҳар хил таҳдидларга қарши бирдамлик ва қатъият билан турамиз» деди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ХАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ва Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали етакчиси ўлдирилиши ортидан баёнот берди.
«ИСРОИЛНИ ОҒИР КУНЛАР КУТМОҚДА»
Нетаняху ўз баёнотида қуйидагиларни айтди: «Исроил фуқароларини оғир кунлар кутмоқда. Байрутдаги ҳужумдан сўнг ҳар томондан таҳдидлар кўтарилмоқда. Биз ҳар хил сценарийларга тайёрмиз ва ҳар хил таҳдидларга қарши бирдамлик ва қатъийлик билан турамиз. Исроил ҳар қандай ҳужум учун катта тўлов ундиради»