close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига ушбу давлатлар ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлишга рухсат этилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига ушбу давлатлар ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлишга рухсат этилади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 апрель куни “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 2000 йил 7 июлдаги баённомани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 5 кундан 30 кунгача узайтирилади. Қозоғистон фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудида шундай ҳуқуққа эга бўлади.
Бир томон давлатининг фуқаролари, доимий яшаш жойидан қатъи назар, агар уларнинг бўлиш муддати 30 календарь кундан ошмаса, бошқа томон давлати ҳудудига кириши, чиқиб кетиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши мумкин.
Ушбу тартиб жорий этилиши ҳақида 2023 йилнинг октябрида маълум қилинганди. Бу тартиб кучга кириши учун икки мамлакат тарафидан тегишли давлат ички тартиб-таомиллари якунланиши талаб этилиши билдирилганди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase