2018 йил сентябридан 2019 йил июлигача мансабдор шахслар гуруҳи Макка ва Мадинага зиёратга йўл олиши лозим бўлган айрим фуқаролардан жуда йирик миқдорда пора талаб қилган.
Тергов натижаларига кўра, бу шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Тергов давомида жиноятчилардан жуда йирик миқдордаги пул маблағларлари, тўртта хонадон, автомобиллар ва бошқа мулк мусодара қилинди. Шунингдек, мажлисда айбланувчилар қилинган жиноятларни тан олиши ва энди бошқа ҳеч қачон бундай иш қилмасликлари ҳақида кўзда ёш билан берган ваъдалари видеоси намойиш этилди.