16.09.2019 17:42
Исроил клиникаси ҳижобга душманлик учун 11 000 доллар тўлайди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Исроилда мусулмон аёл ҳижобга муносабат туфайли уни ишга олмаган стоматологияни судга бериб, ундан йирик миқдорда товон пул ундириб олди. Исроилнинг Нетани шаҳрида стоматология клиникаси тиш шифокори ишга кириш истагида бўлган аёлни суҳбатга таклиф қилди. Суҳбат вақтида мусулмон аёл клиника директоридан иш пайти ҳижобни ечиш таклифини эшитди.