Исроил режими Бош вазири Биямин Нетаняҳу яқин кунларда Ғазодаги Рафаҳ шаҳрига қарши қуруқликдан ҳужумларни бошлашини маълум қилди.
Бу эҳтимолий қарорнинг қуйидаги сабабларига тўхтали ўтамиз:
Биринчидан: Бинямин Нетаняҳу ҳали ҳам Ғазо уруши билан боғлиқ эълон қилинган мақсадларига эриша олмаган. У Ғазо бўлгасига қарши урушни ўтган йил 7-октябрда Ал-ақсо тўфони амалиётидан кейин бошлади. Нетаняҳуга кўра сионист асирлар ва маҳбусларни Ҳамас ҳаракати қўлидан озод қилиш ва Ҳамас ҳаракатини йўқ қлииш бу урушнинг иккита асосий мақсадларидир.
Сионистик режим бош вазири 128 кундан қўпроқ вақт ўтган уруш отидан тилга олинган икки мақсадининг бирортасига ҳам эриша олмаган. Энди барчаларнинг эътибори эса, Миср чегараси яқинидаги Рафаҳ шаҳрига қаратилган, зеро бу шаҳарда бир миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинлар яшайди.
Сиоинстик режим Бош вазири Ҳамас ҳаракатини йўқ қилишни талаб қилмоқда. АҚШнинг Нью-йорк таймс газетаси эса АҚШ разветка ходимларига таяниб, Исроил режими ҳали ҳам Ҳамас ҳаракатини йўқ қилиш мақсадига ҳатто яқин эмас деб хулоса қилди.
Иккинчидан: Бинямин Нетаняҳу Ғазо бўлгасидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилишга қарор қилиши сионист маҳбусларни озод қилиш учун Ҳамас ҳаракатига босим ўтказишни мақсад қилган. Аммо аслида Рафаҳга қуруқлик ҳужумини бошламаган Нетаняҳу бу шаҳарга қуруқликдан ҳужум қилиш учун икки ҳафталик муддат белгилаб Ҳамасни огоҳлантириб бу фаластинлик ҳаракатга қарши жамоатчилик босимни яратишни истайди. АҚШнинг "Вал Стрит журнал газетаис ҳам Миср давлати Ҳамас ҳаракатини келишувга эришилмаса сионистик режим Рафаҳга қарши амалиётларини давом этитириши ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди. Шунга қарамай Ҳамас расмийлаари Мисрга Рафаҳни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.
Учинчиси: сионист маҳбусларини озод қилиш Нетаняҳу учун обрў ва шахсий масалага айланди. Сионистик режим Бош вазирининг фикрича, бу режим маҳбусларини Ҳамас қўлидан озод эта олмагани учунг 16 йиллик бош вазирлилк давридаги энг жиддий муваффақиятсизликдир. Шу сабабдан у урушни жумладан Рафаҳга қарши қуруқликдкаги амалиётларни давом эттириш орқали фаолиятидаги бундай катта муваффақиятсизликнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа тоомндан Бинямин Нетаняҳуга кўра урушни тугаши вазирлар маҳкамасининг қулаши ва унинг сиёсий ҳаётининг тугашини англатади.
Сўнгги кунларда Рафаҳ шаҳрига қуруликдан ҳужум оқибатлари ҳақида огоҳлантиришлар кучайган. Бу ҳужум Рафаҳда Ғазо геноцидининг такрорланишига сабаб бўлади ва ўт очишни тўхатиш учун барча умидларни йўқ қилади. Саудия Арабистонидаги телеканаллардан бири, ҳам Рафаҳнинг ҳозирги ҳолати жиддий гуманитар хавфсизлик ва сиёсий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Зероки бу ҳудуд ҳозирда Ғазо аҳолисининг яримининг бошпанасидир.
Бинямин Нетаняҳунинг Рафаҳга қуруқликдан ҳужум уюштириш қарори ишғол қилинган ҳудудларда кенг кўламли норозилик намойишлари билан кечди ва ҳатто баъзи армия расмийлари ҳам бу қарорга қарши чиқди.
Намойишчилар ва мухолифатлар ҳам Рафаҳга қарши қуруқликдаги амалиёт нафақат сионист маҳбусларнинг озод қилиш балки уларниг ўлдирилиши эҳтимолини ҳам оширади деб таъкидламоқда.
Сионистик режим Бош вазирининг Рафаҳга қарши ҳужумни режалаштириш қарорининг сабаблари
Исроил режими Бош вазири Биямин Нетаняҳу яқин кунларда Ғазодаги Рафаҳ шаҳрига қарши қуруқликдан ҳужумларни бошлашини маълум қилди.
Бу эҳтимолий қарорнинг қуйидаги сабабларига тўхтали ўтамиз:
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси