7 октябрдан бери Ғазо секторига узоқ муддатли Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20000 дан ошди, дея хабар беради Анадолу агентлиги. Ғазо ҳукуматининг ахборот бюроси томонидан эълон қилинган баёнотда Исроил армиясининг Ғазога 75 кунлик ҳужумлари ҳақида хабар берилган.
Баёнотга кўра, Исроил ҳужумлари натижасида 20 000 дан ортиқ фаластинликлар, жумладан, камида 8 000 бола ва 6 200 аёл ҳалок бўлган. Шунингдек, вайрон бўлган бинолар остида 6700 киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган ва уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир. Худди шу маълумотларга кўра, Ғазодаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 52600 кишидан ошди.
7 октябрдан бери Исроил армияси 310 тиббиёт ходими, 35 фуқаро мудофааси ходими ва 97 журналистни ўлдирди, 99 тиббиёт ходими ва 8 журналистни ҳибсга олди. Баёнотда, шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги 140 тиббий муассасаларина зарба бериб, 23 касалхона ва 53 тиббий марказларига зарар етказганлиги, шунингдек, 102 та тезёрдам машинасини ишдан чиқарганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Ғазо секторидаги 53 минг уй бутунлай вайрон бўлган, 255 минг уй қисман шикастланган ва зааррар кўрган уйларнинг умумий сони 308 мингни ташкил этган. Шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги 126 та давлат муассасаларини, 90 та мактаб ва университетларга зарба бериб, уларни бутунлай йўқ қилди, шунингдек 283 та мактаб ва университетларга зарар етказди. Баёнотда таъкидланишича, Исроил диний ибодат жойларига ҳам ҳужум қилган: Ғазодаги 114 масжид бутунлай вайрон қилинган, 200 таси шикастланган ва 3 черков ҳужум нишонига айланган.
Яҳудийларнинг ҳужумлари оқибатида 20 мингдан ортиқ мусулмон ҳалок бўлди
7 октябрдан бери Ғазо секторига узоқ муддатли Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20000 дан ошди, дея хабар беради Анадолу агентлиги. Ғазо ҳукуматининг ахборот бюроси томонидан эълон қилинган баёнотда Исроил армиясининг Ғазога 75 кунлик ҳужумлари ҳақида хабар берилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш