Хамас билан маҳбусларни алмашиш орқали Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилда яна юзлаб фаластинликларни ҳибсга олмоқда, уларнинг сони озод этилганлар сонидан анчадан ошиб кетган, деб хабар беради Al Jazeera. Жума куни бошланган сулҳнинг дастлабки тўрт кунида Исроил 150 нафар фаластинликни: 117 нафар бола ва 33 нафар аёлни озод қилди. Хамас 69 нафар гаровга олинганларни озод қилди: 51 нафар исроиллик ва 18 нафар чет эл фуқаролари. Худди шу 4 кун ичида Исроил ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 133 нафар фаластинликни қўлга олди. “Ишғол давом этар экан, ҳибсга олишлар тўхтовсиз содир бўлади. Одамлар буни тушунишлари керак, чунки бу ҳар қандай қаршилик кўринишини йўқ қилиш сиёсати”, - дейди Фаластин Маҳбуслар Жамияти вакили Amani Sarahne. Душанба куни, сулҳ икки кунга узайтирилганида, Исроил яна 60 нафар фаластинликни озод қилди ва 20 нафарини ҳибсга олди. 7 октябрдан кейинги дастлабки икки ҳафта ичида ҳибсга олинганлар сони икки баробарга ошди. Агар илгари Исроил қамоқхоналарида 5200 га яқин фаластинлик бўлган бўлса, октябр ойида уларнинг сони 10 мингга етди. Ҳибсга олинганлар орасида Ғазо секторидан Исроилга ишлаш учун кетган ва ватанига қайтиб кела олмаган ишчилар ҳам бор. Ғарбий Соҳилда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари 7 октабрдан бери 3290 нафар ҳибсга олинганини қайд этган.
Исроил маҳбуслар алмашинувида озод қилганидан кўра кўпроқ фаластинликни яна ҳибсга олмоқда
Хамас билан маҳбусларни алмашиш орқали Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилда яна юзлаб фаластинликларни ҳибсга олмоқда, уларнинг сони озод этилганлар сонидан анчадан ошиб кетган, деб хабар беради Al Jazeera.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси