close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12300 нафарга етди

 

 

 

7 октабрдан бери Исроилнинг Фаластиндаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5 минг бола ва 3,3 минг аёл бор.

Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12300 нафарга етди.
Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.
7 октабрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5000 нафар бола ва 3300 нафар аёл бор.
Шунингдек, Исроил ўққа тутилиши оқибатида 200 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 56 журналист ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, Ғазо секторининг 30 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган.
Йўқолганлар рўйхатида 6 минг киши, жумладан, 4 минг бола бор.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase