Исроил Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида ХАМАСга қарши қуруқликдаги босқинчилик операцияни кенгайтиришини маълум қилди.
Жума куни кечқурун телекоммуникация компаниялари фаолиятини таъминлаш учун Фаластин анклавига 17 минг литр ёқилғи етказиб берилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув насос станцияларини ишга тушириш учун зарур бўлган минимал ёқилғи билан таъминлашга қуруқ ваъда берди.
ЖССТ аввалроқ саломатлик учун жиддий хавфлар ҳақида огоҳлантирган эди. БМТ гуманитар ёрдам етказилмаса, Ғазо сектори аҳолиси тез орада очарчиликка дучор бўлишидан хавотирда.
Исроил босқинчи кучларига кўра, Ғазо секторидаги болалар боғчалари ва мактабларидан ХАМАС жангариларининг қуроллари топилганмуш. Бу маълумот тасдиқланмаган, бунга далил йўқ. Жума куни Ғазо секторидан Исроил томон ўнлаб ракеталар учирилди.
Ғазо секторида қуруқликдаги операция кенгайтирилди
Исроил босқинчи кучлари Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа касалхонаси яқинида яна бир гаровга олинган кишининг жасадини топганини айтиб чиқди. 19 ёшли аёл аскар жума куни дафн қилинди, деб хабар Еuronews.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси