close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда саратондан ўлганлар сони ўсмоқда

Ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда 2019 йилнинг дастлабки олти ойи давомида хавфли ўсимталар туфайли ўлган россияликлар сони 1,5%га ошди ва 149 384 кишини ташкил қилди, хабар беради Росстат. Бунда Россияда бевақт ўлимнинг асосий сабаби аввалгидек, юрак-қон томир тизими касалликлари ҳисобланади – бу касалликлардан ярим йил ичида 441 299 киши вафот этди. Лекин бу ўтган йилги кўрсаткичдан бироз (0,7%) камдир.

Бундан ташқари, шу йилнинг январь-июнь ойларида 381 киши грипп ёки ЎРЗ касаллигидан ўлди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 35 тага кам.
Росстат маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 9920 киши ВИЧдан вафот этган.
Жами Россия Федерациясида ярим йил ичида 918 503 киши вафот этди – ўтган йилнинг январь-июнь ойларига қараганда 3% камроқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase