Вазият кескинлашиб боряпти ва намойишчилар полиция билан тўқнашувлардан қўрқмаяпти. Хитой ҳукумати босиқликни заифлик билан адаштирмаслик керак деб айтди ва Хонкўнг раҳбари Кэрри Лэм ҳеч қаерга кетмаслигини таъкидлади. Пекин шунингдек, норозилик намойишларида Ғарбни айбламоқда ва Хонкўнгдаги тартибсизликларда АҚШ нинг қўли бор деб айтмоқда.
Намойишчилар аэропортни ишғол қилиб, унинг ишини тўхтатиб қўйдилар. Талаблар ўша-ўша: Хитойнинг материк қисмига экстрадиция тўғрисидаги қонуннинг кўриб чиқилишини бекор қилиш. Воқеалар драматик тарза ривожланмоқда. ОАВ ёзишича, Хитой ҳукумати мамлакатнинг жанубий чегаралари томон қўшинларни тортмоқда. Бу чегара ортида эса —Хонкўнг.
Бугун бизнинг қалбимиз ва дуоларимиз ўз эркинлигини қизил диктатурадан ҳимоя қилаётган уйғурлар ҳамда ушбу тиранияга қарши чиқаётган барча жасур одамлар билан биргадир.
Хонкўнг аҳолиси коммунистик Хитойга қарши
Мана икки ойдирки, юз минглаб хонкўнгликлар Пекиннинг улар автономиясига тажовузига қарши кўчаларга норозилик намойишига чиқяпти. Душанба куни иш ташлаш жамоат транспортини фалаж қилиб қўйди. Таъкидлаш жоизки, норозиликнинг ўзи яққол антикоммунистик характерга эга.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди