close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ Бош котиби Кашмирдаги хавфли вазиятдан огоҳлантирди

БМТ Бош котиби Ҳиндистон томонидан бошқариладиган, 4 йилдан бери аҳоли уяли алоқа ва интернетсиз яшаётган Кашмирдаги ташқи дунё билан алоқа қилиш ва оммавий ҳибсга олиш чекловлари ҳақида чуқур ташвиш билдирди. Ҳиндистон ҳукумати Кашмирнинг махсус конституцион мақомини бекор қилиш ва автономиядан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорини эълон қилган душанба кунидан бошлаб минтақанинг юзлаб мусулмон аҳолиси ҳибсга олинган, хабар қилади Al Jazeera.

БМТ бош котиби Антонио Гутерреш Кашмирда юз бераётган чекловлар минтақадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.
Ўз навбатида, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бу чораларни "терроризм ва сепаратизм"таҳдидига қарши кураш билан оқлашга ҳаракат қилмоқда.
Сринагар, Барамулла ва Гурез шаҳарларида махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган 560 нафар кашмирликлар орасида университет профессорлари, ишбилармонлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бор.
Пайшанба куни кечқурун минглаб махсус кучлар Кашмирнинг энг йирик Сринагар шаҳрининг кўчаларини патрул қилишни давом эттирдилар. Намойишлар олдини олиш учун мактаблар ҳали ҳам ёпиқ ва катта кўчалар баррикадаланган.
Жума намози вақтида хавфсизлик чоралари қўшимча равишда кучайтирилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase