close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой уйғурлар қатағонини қўллаб-қувватлагани учун БААни мақтади

Бирлашган Араб Амирликлари Хитойдан унинг Шинжондаги реперссив сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик олган мусулмон мамлакатлар клубига қўшилди. Душанба куни президент Си Цзиньпин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасини қабул қилди ва БААни Шинжондаги «хавфсизлик тадбирлари»ни қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди, хабар қилади Хитой давлат оммавий ахборот воситалари.

Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Заид ан-Нахайян билан Пекинда бўлиб ўтган учрашув вақтида жаноб Си БААни Шинжондаги «қимматли қўллаб-қувватлаш» учун миннатдорчилик билдирди ва иккала мамлакатни терроризмга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди, хабар қилади CCTV давлат телекомпанияси.
Ўз навбатида, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси БАА «Хитойнинг этник озчиликлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди» деб айтди.
Шунингдек, у БАА Хитой билан «террорчи экстремист кучларга (жумладан, Пекин уйғур сеппрптизми қўзғатишга уринишда айблаган Шарқий Туркистон ислом ҳаракатига) қарши биргаликда зарба бериш»га тайёр эканлигини маълум қилди.
Муҳаммад бин Заиднинг Хитойга ташрифи 45 киши ҳалок бўлган Гонконгдаги намойишчиларга қарши ҳукумат тарафдори бўлган гуруҳлар шафқатсиз ҳужумлари бўлиб ўтаётган шроитларда рўй бермоқда.
Пекин ҳозирги пайтда Шинжон шимрлий-ғарбий минтақасида оиб бораётган репрессив сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ёрдам изламокда.
Лагерлар мавжудлигини дастлаб инкор қилган Хитой Пекин томонидан «профессионал таълим марказлари» деб аталаётган лагерлар тизимига қарши глобал қарши туриш учун блиц-пиар амалга ошириш ниятида.
Шу пайтгача Пекин катта муваффақиятларга эришди, 37 мамлакат, жумладан, Саудия Арабистони ва Жазоир каби мусулмон мамлакатлар Хитойнинг уйғурларга ва бошқа этник озчиликларга муносабатини ҳимоя қилиб хат ёздилар.
Хат 21 мамлакат ва Япония биргаликда Хитойнинг Шинжондаги ҳаракатларини қоралаган матнга имзо қўйганидан сўнг пайдо бўлди.
Хитойни бундай кенг қўллаб-қувватлашнинг асосий сабаблари Хитой ва унинг лойиҳаларига иқтисодий қарамлик, шунингдек, кўплаб имзо қўйган мамлакатлар ўзларида уйғурлар аналогини топиши мумкинлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ички ишларга аралашмаслик тамойилини амалга оширишга сиёсий интилиш ҳисобланади.
Душанба куни бўлиб ўтган учрашувда Си ва Муҳаммад бин Заид шунингдек, Хитойнинг «Битта камар – битта йўл» ташаббуси – Осиё, Африка ва Европада денгиз, автомобиль ва тамир йўлларни қамраб оладиган 1 триллион долларлик дастур ва савдо масалаларини муҳокама қилдилар.
CCTV маълумотларига кўра, Си иккала мамлакат 2030 йилга келиб икки томонлама савдода 200 миллиард долларлик кўрсаткичга етишга интилиши лозимлигини маълум қилди.
Хитой савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йил икки мамлакат ўртасида иккитарафлама савдо 45,9 млрд долларга етган.
Си шунингдек, Халифа порти контейнер терминали иккинчи босқичини «яхши ривожлантириш»га, шунингдек, Хитой ва БАА ўртасида саноат қурилиши соҳасида ҳамкорлик намойиш зонаси ҳамда икки мамлакат ўртасида қўшма лойиҳаларга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase