close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони зиёратчилар сонини 15 миллион ишига етказиш ниятида

Ҳар йили 8 миллионга яқин зиёратчилар кабул қиладиган Саудия Арабистони келаси йил зиёратчилар сонини 15 миллион кишига етказиш устида ишлар олиб борилмоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликда зиёратчилар ишлари бўйича директор муовини Муҳаммад бин Адураҳмон ал-Бейжавий мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги саналган SPA учун баёнотида вазирликда 2020 йилга келиб зиёратчилар сонини 15 миллион кишига етказиш устида ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

Бейжавий, унинг мамлакати муқаддас ерларга ҳаж қилиш ниятида бўлган зиёратчиларнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун ҳамма имкониятларни ишга солаётганини таъкидлаб, ушбу доирада хизмат кўрсатиш лойиҳалар кенгайтирилиши, метро очилиши ва авиарейслар сони ортиши ҳақида маълум қилди.
Бейжавий, шунингдек, сўнгги 10 йил ичида мамлакатга йилига тахминан 8 миллион зиёратчига ташриф буюришини ва 2030 йил учун мақсадлар доирасида зиёратчилар сонини 30 миллионга етказишни исташларини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase