Принтер учун

Туркия пойтахтига гей-парадлар қайтяпти

Турк ЛГБТ-фаоллари Анқарада 2017 йилдан бошлаб амал қилган гей-парадлар ўтказишга тақиқнинг олиб ташлангани ҳақида маълум қилдилар, деб хабар беради Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти. Туркия пойтахти ҳокимлиги жамоатчиликнинг салбий реакциясидан қўрқиб, ҳар қандай ЛГБТ-акцияларни тақиқлаб қўйганди.

Ўшанда секс-озчиликлар ушбу тақиқ устидан суд орқали даъво аризаси берганди, охир-оқибат улар ғалаба қозонишга эришдилар.
Суд қарорига кўра, ҳокимлик фуқароларни ҳимоя қилишга ва тинч ҳаракатларни ўтказиш эркинлигини таъминлашга ва гей-парадларни ҳам шундай тан олишга мажбур.
Ғарб ҳуқуқ ҳимоячилари турк маҳкамасининг қарорини қўллаб, бу ЛГБТ-жамият ва фаолларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган барча шахсларнинг ғалабаси деб таъкидлади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)