Принтер учун

Полиция ходими ҳижобли аёлни калтаклади

Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари унинг бу ҳаракатларини қораладилар.
Голландия полицияси ушбу видеороликнинг пайдо бўлиш ҳолати борасида тергов-теширув ишлари олиб боришини ва жабрланувчи мусулмон аёлни қидираётгани ҳақида баёнот берди, деб хабар қилади Daily Sabah.
Рўй берган воқеадан хавотирга тушган Нидерландия мусулмонлар жамоати Голландия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини исламофобияга қарши курашишга чакирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)