Суҳбат давомида динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш мавзуси ва «Дунё – Худонинг инъоми» Қрим динлараро кенгаш фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, митрополит ҳамкасбига авлиё Лука Крымский ҳақида альбом тақдим этди. Қадимги готлар макони «Бакла» яқинида тоғ ёнбағрида жойлашган Лазарь Муромский монастири 2012 йилнинг ёзидан қайта тиклана бошлади. Ибодатхона бутун мамлакатдан православ насронийлар учун зиёрат жойига айланди.
Март ойининг ўрталарида Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Эрдўғанни Симферополдаги жоми масжиди очилишига таклиф этди. 2,5 кишига мўлжалланган ибодатхона 2016 йил Россия давлати раҳбари патронажи остида қурила бошлади.
Қрим муфтийси монастирга бир миллион хайрия қилди
Қрим ва Симферопол шаҳри мусулмонлар диний бошқармаси Боғчасарой райони Скалистое қишлоғида православ черкови қурилишига бир миллион рубл (15 минг АҚШ доллари атрофида) хайрия қилди. Лазарь Муромский эркаклар монастири қурилишига хайрия ажратиш қарори ҳақида Қрим муфтийи Эмирали Аблаев Қрим ва Симферопол митрополити Лазар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради маҳаллий епархия матбуот хизмати.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди