close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда ижтимоий тенгсизлик даражаси жуда юқори

Охирги йилларда россияликларнинг ноозиқ-овқат товарларига сарфлайдиган харажатлари пасайиб кетди, мамлакатнинг қашшоқ фуқароларида эса озиқ-овқатга харажатлар ўсиб кетди. Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Таҳлилий марказ экспертлари айнан шундай хулосага келдилар.

Озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланадиган харажатлар улуши 2014 йил 28,5%дан 2018 йил 30%гача ўсди. Бунда спиртли ичимликларга сарфланадиган харажатлар улуши пасайди – кўрсатилган даврда 1,7% дан 1,5%га тушди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарфланадиган харажатлар 40% дан 36,5%гача пасайди, бу аҳолининг реал даромадлари пасайганлиги билан изоҳланади.
Экспертларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда ижтимоий тенгсизлик даражаси юқори эканлиги сақланиб турибд. Агар 2013 йилнинг III чорагида энг камбағал аҳолининг 20%и ўз даромадларининг 43%ини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаган бўлса, 2018 йилнинг III чорагида бу кўрсаткич 48%ни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 2013 йилдан 2018 йилгача камбағал россияликларда таълим харажатлари ўсди, бойларда эса – қисқарди. Бу бадавлат одамлар фарзандларини чет элда ўқитишни афзал кўриши билан боғлиқ.
20% энг камбағал ходимлар орасида 2017 йил иш ҳақи 11 минг рублни ташкил қилган бўлса, 20% энг бадавлат одамларда бу кўрсаткич 93 минг рублга тенг бўлди.
Меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра, даромади кун кўриш учун зарур бўлган энг кичик миқдордан кам бўлган Россия фуқаролари орасида 70%и фарзандли оилалар ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase