close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги Зеландия масжидларида уюштирилган теракт қурбонлари кимлар?

Кеча оқшомда Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги икки масжидда террорчилар томонидан қилинган ҳужум натижасида яраланган шахслардан яна бири дунёдан кўз юмди. Шундай қилиб, қурбонлар рўйхати 50 кишига этди. Шу аснода, бу даҳшатли ҳужум қурбонларининг кимлиги маълум бўлди.

Теракт натижасида энг кўп фаластинликлар – 19 киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида: "Ан-Нур" масжидининг асосчиси, маълумоти бўйича шифокор Муҳаммад Ата Уляйын ва унинг ўғли ҳам бор эди. Унинг оиласи Янги Зелландияга кўп йиллар олдин, Қуддус яқинидаги Абу Дисадан келганди.
Ҳалок бўлганлар орасида, шунингдек, Тунис (5), Бангладеш (5), Марокаш (4), Яман (3), Ироқ (2), Иордания (2), Сурия (1), Эрон (1), Афғонистон (1) Саудия Арабистони (2) фуқаролари ҳам бор эди. Турли маълумотларга кўра, ҳужумда уч ёки беш нафар мисрлик ҳалок бўлган.
Шаҳар касалхоналарида ўнлаб жароҳатланганлар қолмоқда. Шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase