close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия Европарламент кенгашининг маслаҳатига жавоб берди

Туркия ТИВ Европарламентнинг мамлакат ЕИга  аъзо бўлиб кириш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги тавсиясини бир тарафлама ва нообъектив сифатида рад этди. Анқарага ЕИга аъзо бўлиб кириш ҳақида музокараларни тўхтатишга даъват депутатлар кўпчилик овози (370 киши) томонидан қабул қилинди, 109 киши қарши овоз берди, 143 киши эса бетараф қолди.

Анқарада Европарламентнинг позицияси танқид қилиниб, у Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мулоқотни рағбатлантириши лозим деб таъкидлади.
Бунда ТИВ май ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин шакллантириладиган Европарламент таркиби Туркиянинг ЕИга интеграцияси бўйича амалий қарорлар қабул қилишига умид билдирди.
Туркияда ҳумрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Омер Челикнинг баёноти анча кескин бўлди, у ЕИ тавсиясини ҳукмрон ўнглар мафкурасининг натижаси ва «шармандалик» деб атади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase