Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қиёмат қоим бўлиши ҳақидаги хабарни турли услублар ила баён қилган. Бу улкан ҳақиқатни сиз билан биз бандаларига англатиш учун ажойиб ибора ва жумлаларни ишга солган. Уларда ўша кундан огоҳлантириш ҳам, унга ишора қилиш ҳам, ундан қўрқитиш ҳам, унинг улкан даҳшатлари васфи ҳам ва бошқа ҳолатлар ҳам бор. Келинг, ўша ояти карималардан баъзилари билан танишайлик.
Ҳай, санга гапнинг пўскалласини айтадиган бўлсам, маҳалламиздан бир муштумзўр зўравон чиқиб қолган. Отини ҳам ҳеч ким билмайди, шунинг учун уни осонгина Муштумзўр деяверай. Ўзи асли ношудгина, қўрқоққина, иши ҳам унча юришмаган, менга ўхшаган сўтак бир одам эди.
Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Икки азондан мурод азон ва иқомадир.
Қуръони Каримда олдинга сурилган ғоялардан бири, ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчилик сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ، وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ.
Намозхон намозни бошлашни ирода қилса, «ҳамза» ва «бо»ни чўзмасдан такбир айтиб, икки бош бармоғини қулоқларининг юмшоқ жойларига теккизади. Аёл киши икки қўлини икки елкаси баробарида кўтаради. Ҳар бир улуғлашга далолат қилувчи нарса ила, агар форсча бўлса ҳам, дуони қўшмаган ҳолда, намозни бошлаш жоиз. Форсча қироат қилиш жоиз эмас. Илло, узр бўлса, мустасно. Шунга фатво берилади.
«Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир».
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кирганларида Зубайр ибн Аввом, Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Холид ибн Валидларни отлиқларга раҳбар қилдилар. Ва: «Ё Абу Ҳурайра, ансорларни чақир». Мана бу йўлдан юринглар. Ким устингиздан ҳамла қилса, албатта, уни «ухлатинг»лар», – дедилар.
«Холис Аллоҳ учун тўрт ракатли пешин намозининг суннатини ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўконғичлар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўла олмайдилар», дедилар».( Муслим, Абу Доруд ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган).
Фақиҳлар орасида ихтилоф бўлиши табиий иш экани юзасидан уларнинг орасида чиқадиган хилофлар одоб билан йўлга қўйилиши зарур бўлади. Ихтилоф одобига риоя қилиш юксак одоблардан бўлиб, унинг қадрини қадри юксак кишиларгина тушуниб етадилар. Шу боис қадимги уламоларимиз бу масалада ҳам илмий изланиш олиб борганлар ва керакли китобларни ёзганлар. Уларда асосан ихтилоф одоби қоидаларини баён қилганлар. Мисол учун, қуйидаги қоидаларни зикр ва шарҳ қилганлар: