Ҳусайннинг (розияллоҳу анҳумо) қатл қилиниши ҳакида
Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Ҳақ Ҳусайн (розиялоху анҳу) тарафда бўлган ва у мазлум ҳолатда ўлдирилган”. тақашшифалар айтади: “Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) боғий бўлган. Чунки у ўз имомига қарши чиқди”. Биз Алидан (розяллоҳу анҳу) кейин ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу) билан тузилгандан кейин халифалик Муовиянинг (розияллоҳу анху) ҳақи эканига ижмо қилганмиз. Ҳасан (розияллоҳу анҳу) Мувовияга (розияллоҳу анҳу) байъат қилганда унга қўшилиб саҳобалар ва мусулмонлар байъат қилдилар.
Карбало фожиаси
Ҳижрий 60 йилда халифа Муовия ибн Абу Суфён вафот этиб, ўрнига унинг амрига биноан ўғли Язид халифа бўлиб қолгач, Шом аҳли унга байъат қилди. Сўнг Язид ўзига байъат олиш учун Мадинага одам юборди. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан Абдуллоҳ ибн Зубайр унга байъат қилишдан бош тортдилар ва ўша кечаси Мадинаи мунавварадан чиқиб, Маккаи мукаррама томон йўл олдилар.