Даъватчи ва муаллим учун илмнинг зарурлиги
Қозилик, муфтийлик учун илм керак экан, шу каби даъват, тарбия учун ҳам илм муҳимдир. Аллоҳ таоло элчисига айтади: “Айтинг: «Менинг Йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман”. (Юсуф сураси, 108-оят)
Муаллим ва мутааллим одоблари
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илми соҳасида ҳам, бошқа илмлардаги каби, устознинг ҳам, шогирднинг ҳам ўзига хос одоблари ва масъулиятлари бор.
Динда чинакам устоз деб кимни айтса бўлади?
Менимча, динда чинакам устоз шогирдини Аллоҳга ва Унинг элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боғлайди, ўзига эмас. Аллоҳни ва Унинг элчисини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севдиради, ўзини эмас. Шогирдининг юрагини Аллоҳга ва элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббат билан тўлдириб ташлайди, у юракдан ўзига муҳаббат учун жой қолдирмайди.