close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
17.12.2022 15:07

Роҳинжа ташкилоти лидери БМТ нинг Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, Мянмада мусулмонларга қарши генотсидни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди.

07.12.2021 15:44

Мянманинг ағдарилган раҳбари Аун Сан Су Чжи ўз ватанида тартибсизликларни қўзғаш ва ковидга қарши курашни бузиш иши бўйича 4 йиллик қамоқ жазосини олди, дея хабар беради France-Presse.

12.09.2020 01:45

Аракан штати аҳолиси ҳарбийлар томонидан зўравонликка учрашда давом этмоқда. Мянмадаги ҳарбийлар Аракан вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро аёлни зўрлаганини тан олди. Ҳарбий расмийлар аскарлар жиноятни тан олганини тасдиқлади ва жиноят иши очилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Myanmar Times газетаси.

13.08.2019 13:52

Бирма аскарлари Ракхайн штати бўйлаб бунинг натижасида минглаб роҳинжа мусулмонлари уйларида тириклайин ёқиб юборилган ёки зўрланган қонли рейдлар уюштирганидан бир ҳафта ўтгач, Мянма армияси қўмондони маҳаллий ишбилармонлардан бу рейдларни давом эттиришга маблағ тўплаш учун зиёфат уюштирган.

27.07.2019 02:39

Мянманинг Ракхайн штатидаги Аунг Зан қишлоғи Бангладеш билан чегарадан саноқли километр масофада жойлашган. Илгари бу ерлара роҳинжа мусулмонлари яшарди, кейинчалик эса бу ердаги 50 та уй 2017 йил Бангладешга 745 минг киши қочиб кетишига сабабчи бўлган «тозалаш» вақтида бутунлай ёқиб юборилди.

19.07.2019 11:53

АҚШ рохинжа мусулмон озчилигига қарши этник тозалашлардаги роли туфайли Мянма армияси юқори мансабдорларига нисбатан санкциялар ҳақида маълум қилди. АҚШ давлат департаменти Мянма армияси бош қўмондони Мин Аунг Хлаинг ва бошқа юқори мансабли офицерларга уларнинг икки йил олдин рўй берган ва 740 мингдан ортиқ рохинжа Бангладеш чегараси орқали қочишга мажбур бўлган зўравонликларга алоқадорлиги тўғридан-тўғри исбот-далиллари асосида санкциялар киритди.

04.07.2019 05:31

БМТ терговчиси Мьянма армияси мамлакатнинг мусулмон минтақалари аҳолисига нисбатан оммавий равишда инсон ҳуқуқлари бузилишини давом эттираётган эканлигидан огоҳлантирди. БМТ нинг Мьянма бўйича махсус маърузачиси Янги Лининг сўзларига қараганда, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши Ракхайн штатида ва Чин штатининг айрим қисмларида интернет ва уяли алоқанинг узиб қўйилиши ниқоби остида жиддий кўламга эга бўлди, бунда минтақалардан маҳаллий аҳолидан ташвишли хабарлар келмоқда.

29.06.2019 18:54

Мянма ҳукумати исёнчи Ракхайн штатида (Аракан) яшовчи бир миллиондан ортиқ одамни интернетга уланишдан маҳрум қилди. Қувғиндаги роҳинжа этник гуруҳи мусулмонлари айннан шу минтақада яшайди. Ракхайн штатида интернетни блокировка қилиш камида 21 июндан бери давом этмоқда.

07.06.2019 05:10

«Буддавий Бин Ладен» Мянмада қидирилмоқда. Мамлакат суди Ашина Виратхуни ҳибсга олишга ордер берди. Роҳиб оддий бирмаликлар орасида мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган нутқлари билан машҳур. Сезиларли даражада айнан у туфайли рохижа озчилигига қарши кампания даҳшатли шакл ва миқёсда ривожланди. Унга ҳозир умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда, фақат мусулмонлар геноциди учун эмас.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase