close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ рохинжа мусулмонлари туфайли Мянма ҳарбийларига санкциялар ҳақида маълум қилди

АҚШ рохинжа мусулмон озчилигига қарши этник тозалашлардаги роли туфайли Мянма армияси юқори мансабдорларига нисбатан санкциялар ҳақида маълум қилди. АҚШ давлат департаменти Мянма армияси бош қўмондони Мин Аунг Хлаинг ва бошқа юқори мансабли офицерларга уларнинг икки йил олдин рўй берган ва 740 мингдан ортиқ рохинжа Бангладеш чегараси орқали қочишга мажбур бўлган зўравонликларга алоқадорлиги тўғридан-тўғри исбот-далиллари асосида санкциялар киритди.

«Бу эълондан кейин АҚШ Мянма армияси раҳбариятига қарши оммавий чоралар кўрган биринчи ҳукуматга айланди, - деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео, иктибос келтиради Al Jazeera. – Биз аввалгидек, Мянма ҳукумати инсон ҳуқуқлари бузилиши ва зўравонликларда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортмаган эканлигидан, мянмалик ҳарбийлар ҳамон инсон ҳуқуқларини бузишда давом этаётгани ва мамлакат бўйлаб зўравонликлар амалга ошираётгани ҳақида хабарлар келиб тушаётганидан хавотирдамиз».
Маълумки, Мянма рохинжа мусулмонларига фуқаролик бермаяпти ва уларни «бенгаллар» деб атаб, қўшни Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар сифатида қабул қиляпти.
Помпео Мянмада рўй бераётган воқеаларни этник тозалашлар деб тавсифлади, лекин рохинжа мусулмонларига қарши геноцид атамасини айтишдан ўзини тўхтатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase