close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
27.10.2023 16:57

Моида сураси. 32, 33-оятлар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

32. Шу сабабдан Бани Исроилга: Ким қотиллик қилмаган ва Ер юзида фасод ёймаган бир жонни ўлдирса, гўё барча инсонларни ўлдирган бўлади, ким унга ҳаёт бағишласа, гўё барча инсонларга ҳаёт бағишлаган бўлади” деб ёздик. Пайғамбарларимиз уларга аниқ ҳужжатлар келтиришди. Шундан кейин ҳам уларнинг кўпи Ер юзида ҳаддан ошиб юрибди.

27.10.2023 16:54

Моида сураси. 32, 33-оятлар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

32. Ана ўша (қотиллик) сабабли Биз бани Исроил зиммасига (шундай Фармонни) битдик: кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди. Дарҳақиқат, Бизнинг элчиларимиз уларга (бани Исроилга) мана шундай ҳужжатлар келтирдилар. Шундан кейин ҳам улардан кўплари Ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчидирлар.

27.10.2023 16:51

Моида сураси. 32, 33-оятлар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

32. Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар.

13.10.2023 20:55

Моида сураси 44-оят

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор.

13.10.2023 20:46

Моида сураси 44-оят

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

Биз Тавротни туширдик, унда ҳидоят ва нур бор. Итоаткор пайғамбарлар, Аллоҳ китобини сақлашга масъул руҳонийлар ва уламолар яҳудийларга у билан ҳукм қилишади. Улар бунга гувоҳ қилингандирлар. Одамлардан эмас, Мендан қўрқинглар, оятларимни арзонга сотманглар. Ким Аллоҳ туширгани билан ҳукм юритмаса, ўша кофирлардандир.

13.10.2023 20:38

Моида сураси 44-оят

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

Албатта Биз Тавротни Ҳидоят ва Нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз.

28.09.2023 15:14

Моида сураси 24-оят

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

(Кавм) айтди: «Ё Мусо, модомики, улар шу (шаҳарда) экан, биз ҳеч қачон унга кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен узинг ва Парвардигоринг улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб (кутурмиз»).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase