close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Барса эмблемасидаги Авлиё Георгий хочи

Авлиё Георгий хочи - тўғри қизил хоч оқ фонда жойлашган. Хочнинг маркази, у қўлланиладиган оқ сиртнинг ўртасига тўғри келади. У Масиҳий "авлиё" ва буюк "шаҳид" Георгийнинг (грек. Άγιος Γεώργιος) рамзи.

Авлиё Георгий хочи - тўғри қизил хоч оқ фонда жойлашган. Хочнинг маркази, у қўлланиладиган оқ сиртнинг ўртасига тўғри келади. У Масиҳий "авлиё" ва буюк "шаҳид" Георгийнинг (грек. Άγιος Γεώργιος) рамзи.
303 йилда ўлдирилган Авлиё Георгийнинг хочи салибчилар юриши даврида рицарлар ва зодагонлар орасида машҳур рамзи бўлган. Авлиё Георгийнинг хочи Авлиё Георгий уларнинг ҳомийси бўлган давлатлар ва шаҳарларнинг (хусусан, Грузия, Англия, Генуя ва Барселона) қуроллари ва байроқларида тасвирланган (Авлиё шаҳар ва давлатларни сақлайди (ширк), деган эътиқод бўлган).

Авлиё Георгийнинг ёки Хорхенинг хочи "Барселона" нинг рамзи

Футбол клубининг расмий ранглари кўк ва анорранг. Айнан улар байроқнинг бир неча вариантларида, Авлиё Георгийнинг хочи (Англия байроғининг кўринишида) ва "Арагоннинг чизиқлари" бор.
Авлиё Георгийнинг (ёки Хорхе) хочлари – оқ фондаги қизил хоч шаҳар байроғининг икки қисмида жойлашган. Авлиё Хорхе "Барселона" нинг самовий ҳимоячиси. Бу байроқда ушбу белгининг мавжудлигини тушунтиради.
Қолган икки қисм "Арагоннинг чизиқлари" тасвирланган. Бу ном "Барселона" нинг биринчи графи ва унинг франклар қироли қўлидан геральдик рамз - тўрт қонли чизиқлар билан олтин қалқоннинг олгани билан боғлиқ.
Футбол ва "Барселона" футбол клубининг ўзи Каталониянинг барча аҳолисининг ғуруридир. Минтақанинг темпераменти юқори аҳолиси учун - бу худди коридра каби аҳамиятга эга. Барcелона клуби эса дунёдаги етакчилардан бири саналсада “Реал” Мадриддан  анча пастроқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase