close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
29.09.2019 12:15

Туркия президенти Ражаб  Тойиб  Эрдўған Анқаранинг Эрондан газ ва нефт сотиб олиш масаласида АҚШ санкцияларига бўйсунишдан бош тортиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Milliyet. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Туркия Вашингтон томонидан чеклов чораларига қарамасдан, Эрондан энергетика ресурслари харид қилишни давом эттирди.

29.09.2019 10:41

Москва ҳукуматида Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Айнутдиннинг пойтахтдаги мусулмонлари сони ҳақидаги баёноти кулгили деб топилди. Шу кунларда «Известия»га берган интервьюда муфтий шаҳарда тахминан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик аҳоли – ислом динига эътиқод қилишини айтди ва бунда мэрия амалдорларидан ошкора бўлмаган равишда олинган маълумотларга таянди.

29.09.2019 10:33

Наманганда овқатдан оммавий заҳарланиш рўй берди. Бу ҳақида UPL мухибир хабар берди. 50 киши заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди. Касалхонага ётқизилган ҳамма Чуст туманидаги тўй меҳмонлари бўлган.

29.09.2019 10:18

Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш давомида Абдулазиз Комилов Марказий Осиёдаги хавфсизлик ҳақида гапирди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Марказий Осиё ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли салоҳият ва воситаларга эга. Бундан ташқари, Комилов охирги йилларда минтақада кўплаб муаммолар ҳал этилганлигини айтди.

29.09.2019 09:54

Ўзбекистонда тўйлар ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг иштирокисиз ўтмайди. ОАВ ходимлари ўзбек артистларининг тўйларги чиқишлари нархини билиб олишга эришдилар.

29.09.2019 09:49

Францияда теннисчи Альбина Хабибулина қўлга олинди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар берди. Теннисчи Март ойида Гоннесда бўлиб ўтиши лозим бўлган келишилган ўйинда айблов бўйича қўлга олинди. Франция полицияси ишни британиялик букмекерлар кўрсатмаси бўйича бошлади.

26.09.2019 23:39

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари у ёки бу дориларни қабул қилувчи шахслар таомномасидан чиқариб ташланиши керак. Бу ҳақида News. ru га Россия терапевтлар илмий тиббиёт жамияти аъзоси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Цереброваскуляр патология ва инсульт Федерал маркази клиник фармокологи Андрей Кондрахин айтди.

26.09.2019 23:33

Сиз қулоқларингизни пахтали таёқчалар билан тозалайсизми? Агар шундай бўлса, дарҳол тўхтатинг. Олимлар ва шифокорлар кўп йиллар давомида қулоқларни пахтали таёқча ва бошқа нарсалар билан тозалаш зарарли деб айтишмоқда. Бироқ, кўпчилик ҳали ҳам пахтали тайёқчаларни бошқа мақсадлар учун ишлатади.

26.09.2019 23:04

Environmental Working Group нотижорат ташкилоти олимлари аниқлашича, ичимлик сувидаги зарарли моддалар АҚШда битта авлод ҳаёти давомида 100 мингдан ортиқ саратон ҳолатига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида 19 сентябрь куни Phys. org сайтида эълон қилинган пресс-релизда.

26.09.2019 23:00

Шифокорлар қайси дори-дармон воситаларини аралаштириш соғлиққа зиён етказиши, баъзида эса ўлим хавфи ҳам солиши мумкин эканлиги ҳақида гапириб бердилар. Бу ҳақида 22 сентябрь куни «МедикФорум» портали хабар қилди. Маълум бўлишича,  йўталга қарши ва аллергияга қарши дориларни бир вақтда қабул қилиш уларнинг таркибидаги моддалар бир эканлиги сабабли дозанинг ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Биринчи аломатлар лоҳаслик ва уйқучилик ҳисобланади.

26.09.2019 21:24

Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Баррера The Best-2019 мавсумнинг энг яхши ўйинчисини танлашда «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси учун овоз бермаганлигини тан олди. «Мен The Best мукофоти учун Мессига овоз бермадим», – деди Баррера.

26.09.2019 19:53

Замонавий тиббиёт шундай хулосага келдики, спиртли ичимликларни  истеъмол  қилиш  саратон касалликлари ривожланиш рискига олиб келади, деди «Известия»га терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари номзоди Ярослав Ашихмин. Аввалроқ, 9 августда «РИА Новости» Вишневский номидаги жарроҳлик  ИТТМ  кардиожарроҳлик  бўлими бошлиғи Вадим Поповнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда ҳар куни бир бокал вино ичиш юрак-томир касалликлари  ривожланиш  рискини пасайтиришга ёрдам бермаслигини  хабар қилганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase