close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.07.2021 17:05

Бирлашган турклар армияси?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Туркия ва Озарбайжон сиёсий жиҳатдан яқинлашишни давом эттирмоқда. Кеча, 28 июль куни, sputniknews.ru портали ушбу мамлакатлар янада яқинроқ ҳарбий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

05.07.2021 15:26

Тергов бўйича мустақил комиссия АҚШ нинг юқори мансабли ҳарбий амалдорларини танқид қилмоқда

02.06.2020 20:33

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларини қамраб олган оммавий тартибсизликларни бостириш учун армиядан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади ВВС. Posse Comitatus Act қонунига мувофиқ, қуролли кучлар мамлакат ичкарисида конгресс рухсатисиз ҳаракат қилиши мумкин эмас. Бироқ Трамп, унинг сўзларига кўра, 1807 йил қабул қилинган ва шундан бери Қўшма Штатларда қўлланмаган Insurrection Act қонунидан фойдаланиш ниятида.

09.05.2020 04:01

Миср дунёнинг 138 мамлакати учида ҳарбий қудрати бўйича Global Firepower рейтингида 9-ўринни эгаллади. Шу тариқа Миср армияси мусулмон мамлакатлари ичида биринчи ўринга чиқиб олди. Миср индекси 2020 илда 0, 1872 ни ташкил қилди (0,0000 "идеал" ҳисобланади). Ўтган йили мусулмон дунёсида Туркия армияси энг кучли саналганди.

17.02.2020 14:43

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари раҳбарияти дресс-код қоидаларини янгилади. Мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилиш истагида бўлган сикхлар ва мусулмонларга диний кийим-бош атрибутларига рухсат этилди. NEWS.ru маълум қилишича, салла ва ҳижоб ўраш шарти озода кўриниш ва консервативлик ҳисобланади.

03.07.2019 15:27

Ўзбекистон қуролли кучларининг ҳарбий қудрати икки баробар ўсди, жанговар самарадорлик эса 10-12%га, деб хабар беради «Фергана» нашри 28 июнь куни матбуот анжумани ўтказган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳавола қилган ҳолда.

26.06.2019 09:13

Марказий ҳарбий округда (МҲО Сибирь, Урал ва Приволжье федерал округларида, Россиянинг 29 минтақаси чегараларида жойлашган ҳарбий қисмларни, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидаги Россия ҳарбий объектларини бирлаштиради) РФ президенти Владимир Путиннинг қарори бўйича жанговар тайёргарликни тўсатдан текшириш бошланди. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Текширув, аниқлаштирилишича, Марказий Осиёдаги вазият билан боғлиқ.

16.04.2019 12:05

Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши мамлакатнинг ёш фуқароларини ҳарбий хизматдан бўйин товламасликка даъват қилди, давлат олдидаги ушбу бурчдан бўйин товлашни эса гуноҳ деб атади. Ислом марказининг сайтида эълон  қилинган баёнот республикада бошланган баҳорги чақирув кампанияси давомида қилинди, дея хабар беради «Азия-Плюс».

10.04.2019 14:33

Америкалик ҳарбий хизматчи аёл АҚШ армиясини ҳижоб ўрашига доир турли фикрлар сабабли судга берди, деб хабар қилмоқда ABC News. Сесилия Валдовинос (Cesilia Valdovinos) 7 йилдирки, АҚШ қуруқликдаги қўшинларида хизмат қиладди. 2016 йилда Исломни қабул қилгач, ҳижобга ўраниб юради. Унинг таъкидлашича, 2018 йилда Афғонистонга сафарбар қилинганида ҳижоби сабабли камситишларга учраган.

17.03.2019 16:24

ОАВ «Хитой таҳдиди назарияси» ва Пекиннинг ҳарбий харажатлари шаффоф эмаслиги асосида қуруқ қўрқитган ҳолда Хитой мудофаа бюджетининг оширилгани ҳақидага янгиликларни доимо жон деб эълон қиладилар. Қуруқ қўрқитиш бу – Хитойнинг china.com портали муаллифларининг фикрига кўрадир. Улар Хитой кучли давлатдан узурпаторга айланиши мумкинлигидан қўрқиш лозим бўлган камида учта сабабни кўрсатадилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase