close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
30.11.2018 18:48

АҚШ ва Саудия Арабистони THAAD ракетага қарши комплекслари хариди ҳақида битим имзоладилар. АҚШ Давлат департаментидаги манбасига ҳавола қилган ҳолда CNBC хабар беришича, ар-Риёд умумий ҳисобда 44 та комплекс сотиб олиш ниятида. Шартнома миқдори 15 миллиард долларни ташкил қилади.

26.11.2018 17:49

Америка матбуотида Трамп маъмурияти журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши муносабати билан Туркияни тинчлантириш учун рози бўлиши мумкин бўлган ғайриодатий битим – Туркия томонидан террористик ташкилот (FETO номи остида маълум) ташкил қилганлик ва 2016 йил ёзида давлат тўнтариши уюштирганликда айбланаётган Фатҳулла Гюленни топширишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

26.11.2018 16:21

Саудия қирол оиласи аъзолари мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджи ўлдирилгандан кейин ҳозирги валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг қирол лавозимига даъвогар эканлигига қарши чиқмоқда – бу ҳақида яхши хабардор бўлган манбалар Reuters га хабар берди.

23.11.2018 10:35

Саудия Арабистони ижтимоий тармоқларида қироллик аҳолисини Туркия курортларида дам олишдан воз кечишга даъват қиладиган кенг кўламли кампания бошланди. Бунга Туркия ҳукумати томонидан ар Риёдга мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши туфайли кўрсатилаётган босим сабабчи бўлди.

17.11.2018 05:37

Саудия Арабистонида бош прокурори The Washington Post журналисти бўлган саудиялик Жамол Хашукджи ўлдиришда айблаб ҳибсга олинган 11 кишининг 5 нафарига ўлим жазоси беришни талаб қилди. Бу ҳақида «Ал-Арабия» хабар беради. Бош прокурорнинг сўзларига қараганда, айбланувчилар Хашукджини ўлдириб, танасини майда бўлакларга ажратган ҳолда консулхона биносидан ва номаълум йўналишда олиб чиқиб кетганлар.

03.11.2018 17:35

Швейцария саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбулдаги қироллик консулхонасида ўлдирилиши муносабати билан хавотир билдирган ҳолда Саудия Арабистонига қурол-яроғлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатди. Иқтисодий ишлар бўйича департамент матбуот котиби Фабиан Майенфиш чорашнба куни AFP агентлигига хабар қилишича, Берн воқеалар ривожини кузатиб боради ва келажакда ўз қарорини бекор қилиши мумкин.

01.11.2018 22:43

Трамп маъмуриятида тўсатдан инсонпарварлик хуружи тутиб қолдими? Эҳтимол, Ямандаги очарчилик ҳақида огоҳлантиришлар унга етиб боргандир? Ёки у абжағи чиққан маҳаллий аҳоли учун хавотирнинг кескин кучайиши туфайли Арабистон жанубида ўқ отишни тўхтатишга чақирар?

01.11.2018 11:01

Саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида ўлдирилиши бўйича ишни мустақил тергов қилиш зарур. Бу ҳақида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Мишель Бачелетнинг баёнотида айтилди, хабар беради Reuters.

29.10.2018 13:05

Кремлда Саудия Арабистони қирол оиласининг журналист Жамол Хашукджининг ўлимини диққат билан тергов қилишдан манфаатдор эканлиги ҳақидаги баёнотини маъқуллади. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар қилди.

27.10.2018 17:24

Трамп маъмурияти Жамол Хашукджининг ўлими борасида Саудия Арабистонининг кечиккан ва чалкаш изоҳларига ишониш ёки ишонмасликни ҳал қилиб ўтирган бир пайтда бир сермулоҳаза суадиялик одоб-ахлоқни бир четга суриб турайлик, бу ерда асосий масала – бизнинг Калигула ақли жойидами ўзи деб айтди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase