close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия шаҳзодаси – замонамиз Калигуласими?

Трамп маъмурияти Жамол Хашукджининг ўлими борасида Саудия Арабистонининг кечиккан ва чалкаш изоҳларига ишониш ёки ишонмасликни ҳал қилиб ўтирган бир пайтда бир сермулоҳаза суадиялик одоб-ахлоқни бир четга суриб турайлик, бу ерда асосий масала – бизнинг Калигула ақли жойидами ўзи деб айтди.

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни қўпол ва енгил характерли Рим императори билан таққослаш кескин бўлиши мумкин, лекин уни аниқ эмас деб бўлмайди. Иккаласи ҳам ҳукумат тепасига ёш пайтида ўзгариш ёрқин юлдузи сифатида кириб келди – Калигула 25 ёшида, шаҳзода Муҳаммад 30 ёшда. Иккаласи ҳам зерикишдан нима қиларини билмай ўтирган фуқаролар учун томоша-тақдимотлар ташкиллаштиришга, беҳуда пул сарфланадиган лойиҳалар амалга ошириш ва қайсидир фурсатда дўстларини камситиш ва уларнинг овозини ўчиришга киришди.
Калигула Рим сенаторларини унинг икки ғилдиракли жанг аравасидан қочиб жон сақлашга шафқатсизларча мажбур қиларди. Валиаҳд шаҳзода то улар ўзининг у қадар ҳам тоза бўлмаган даромадларидан 100 млрд доллардан беришга рози бўлмагунига қадар қирол оиласига мансуб ўзининг барча қондошларини, вазирлар ва йирик ишбилармонларни Риц-Карлтон меҳмонхонасига қамаб қўйди. Энди эса унинг режими иккита энг яқин сафдошларга Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида журналист Хашукджининг ўлдирилиши учун айбни ўз зиммасига олишни таклиф қилмоқда.
«Ёдда тутинг, - деб такрорлашни ёқтирарди Калигула, - мен нимани истасам, ким билан истасам, ўша нарсани қилиш ҳуқуқига эгаман».
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ҳозирча худди ўша ваколатлардан фойдаланмоқда – ташриф билан меҳмон бўлиб турган Ливан Бош вазирини Саудия телевидениеси истеъфога беришга мажбур қилмоқда, Қатарни душман деб эълон қилиш воситасида Кўрфаз мамлакатлари ҳамкорлик Кенгашини хароб қилмоқда, энди эса Хашукджининг ўлдирилиши унинг энг яқин сафдошлари ва қўриқчилари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган тизимга раҳбарлик қилмоқда.
Америка-Саудия муносабатларида асосий савол қуйидагича – шаҳзода қиролликдаги барча тан олган нуфузини сақлаб қола оладими? Агар бунинг уддасидан чиқа олса, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларга путур етмайдими? Қисқаси, қирол Салмон бир вақтнинг ўзида ўғлини крон-шаҳзода мақомида қолдириши ва Қўшма Штатларни энг яқин иттифоқчи сифатида сақлаб қолиши мумкинми?
Агар валиаҳд шаҳзода ҳукуматдан маҳрум бўладиган бўлса, бу ёки отасининг юмшоқ қўли воситасида, ёки Калигула билан бўлгани каби – фитначиларнинг зўравонлик ҳаракатлари натижасида рўй беради.
Дастлабки сценарий бўйича қиролнинг улар орасида танлаб олиш мумкин бўлган шаҳзодалар етарли – Муҳаммаднинг ўгай акаси шаҳзода Султон, собиқ астронавт ва Саудия Арабистони туризм соҳаси раҳбари, ёки қиролнинг 78 ёшдаги жияни ва Макка ҳокими бўлиб хизмат қилаётган Халид Файсал. Бу сценарийда қиролликдаги ислоҳотлар дастури тўхтатилмайди, лекин сезиларли даражада секинлашади.
Иккинчи, зўравонлик билан боғлиқ сценарийда бирон кишига умид боғлаш бефойда.
Бир нарса аниқ – агар Трамп бу воқеаларга таъсир этиши мумкин бўлса, биринчи сценарий иккинчисидан кўра анча маъқулроқ.

Манба: The Wall Street Journal
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase