close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хашукджининг ўлими минглаб ўлимларни тўхтатиши мумкин

Трамп маъмуриятида тўсатдан инсонпарварлик хуружи тутиб қолдими? Эҳтимол, Ямандаги очарчилик ҳақида огоҳлантиришлар унга етиб боргандир? Ёки у абжағи чиққан маҳаллий аҳоли учун хавотирнинг кескин кучайиши туфайли Арабистон жанубида ўқ отишни тўхтатишга чақирар?

Йўқ, албатта.
Лекин кечиккан ҳолда сулҳ тузишга чақириш қанчалик орсиз бўлмасин, у урушда қатнашган иккала томон учун узоқ кутилган ҳодиса бўлди, чунки бу урушда ғолиб томон барибир бўлмасди.
Мудофаа вазири Джеймс Мэттис ва давлат котиби Майк Помпео Яманда тинчлик талаби билан бирданига икки тўпдан ўқ отди, чунки АҚШ илгари қўллаб-қувватлаган уруш энди Вашингтонда ёмон деб ҳисобланмоқда.
Конгрессда кўплаб республикачилар ва демократлар Трамп маъмурияти яқин пайтларгача шундоқ ҳам парчаланиб кетган Яманни азобда қолдирган шафқатсиз урушга панжа ортидан қараб келарди.
Бу позиция сўнгги марта Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасига кириб кетаётганида тирик кўрилган журналист Жамол Хашукджининг ўлимидан сўнг янада кучайди.
Унинг ўлими Ямандаги уруш билан асло боғлиқ эмас. Лекин у мазкур қиролликнинг энг ёрқин тарафдорларининг ҳам сабр косасини тўлдириб юборди.
«Муносабатлар муҳим, лекин қадриятларимиз янада муҳимроқ. Мен у ерда етарли даражада билиб олдим. Мен Жон Маккейн билан бирга америка-саудия муносабатларининг асосий тарафдори эдим. Энди ўзимни менга хоинлик қилинган одам каби ҳис қиляпман», - деди республикачи-сенатор Линдси Грэм.
«Уруш ҳаракатларини, жумладан, хусийлар назорати остидаги ҳудудлардан Саудия Арабистони ва БААга ракета ва учувчисиз қурилмалар зарбаларини тўхтатиш вақти келди», - деди Помпео.
«Биз сулҳ тузиш томон ҳаракат қилишимиз лозим, биз бу ишни келажакда қиламиз деб айтишнинг ўзи кифоя килмайди. Биз бу ишни яқин 30 кун ичида бажаришимиз лозим», - давом эттирди унинг фикрини Мэттис.
Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд америкаликлар даъватини қўллаб-қувватлади. «АҚШ давлат котиби Майк Помпеоннг Яманда уруш ҳаракатларини тўхтатишга даъват қилган баёноти – Яманда 4 йил давомида энг муҳим натижа бўлди», - деди Милибэнд.
Саудияликлар ва уларнинг Ямандаги энг яқин иттифоқчиси БАА америкаликларнинг тўсатдан тинчликка интилишидан эсанкираб қолди. Мэттис ва Помпеонинг баёнотидан кейин 18 соат ўтгач, улар ҳамон нима деб жавоб қайтариш ҳақида бош қотирарди.
Нима бўлганда ҳам, Яманда урушнинг тўхтатилиши унинг ўзим ҳам Суадиянинг Ямандаги ҳарбий кампаниясини танқид қилган саудиялик журналистнинг ўлдирилиши атайин қилинмаган ижобий натижаси бўлиши мумкин.

CNN материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase