close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
13.03.2020 18:36

Туркия президенти Эрдўған душанба куни кечқурун Суриянинг Қамишли ва Дейр аз-Зордаги нефт заҳиралари уруш томонидан вайрон қилинган мамлакатни тиклаш учун ишлатилиши кераклигини айтди. Идлиб инқирозини муҳокама қилиш учун Брюсселга ташрифи давомида у ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашган Эрдўған, узоқ вақтдан бери сурияликларни ҳимоя қилиш учун хавфсиз зонани таклиф қилган, аммо бу таклиф эшитилмади.

07.03.2020 16:44

Туркиянинг Идлибдаги операцияси ҳақидаги мақолада биз Суриядаги жанговар ҳаракатлардан ташқари, Греция билан чегарада ҳам амалда алоҳида қочоқлар «фронти» очилганини айтиб ўтгандик. Айни пайтда, Туркия ҳукумати ўзининг қирғоқ кучлари ва чегара полициясига одамларнинг Европага ўтишига тўсқинлик қилганидан сўнг, Греция қочоқлар ва муҳожирлар катта оқимига қаршилик кўрсатишга тайёрланяпти.

28.02.2020 19:54

Турк армияси Сурия ҳарбийларининг Идлибдаги позициялари бўйича берган ёпирилма зарбаси натижасида «Бук» ва «Панцирь» комплекслари, 23 та танк, яна шунча дала тўплари ва ўзиюрар тўплар, шунингдек, бешта вертолетни йўқ қилди. Бу ҳақида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.

22.02.2020 10:25

Туркия янги турдаги коронавирус (Kovid-19) тарқалишига қарши курашда Хитойга ёрдам кўрсатяпти. Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга тиббиёт ходимлари учун 2000 та ҳимоя комбинезонлари ва 2000 та фильтрли ниқоб тақдим этди. Бу ёрдам Хитойнинг Анқарадаги элчихонасига топширилди.

17.02.2020 01:53

Башар Асад режими парламенти пайшанба куни 1915-1917 йллар Туркияда рўй берган воқеаларни «арманлар геноциди» деб тан олди. «Парламент ... усмонийлар давлати томонидан 20-аср бошларида арманларга қарши содир этилган геноцидни тан олади ва қоралайди», - дейилади «Халқ йиғилиши» баёнотида.

12.02.2020 19:43

Туркияда одамнинг 2019-nCoV коронавирусига чанлинганини икки соат ичида аниқлашга имкон берадиган тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа хабар берди. «Бизнинг олимларимиз коронавирусни аниқлаш учун тест ишлаб чиқдилар. Натижа олиш тезлиги одатий тестлар билан таққослаганда тўрт бараварга қискариб, 90-120 дақиқани ташкил қилади», – вазирнинг шу сўзларини келтиради Haberturk телеканали.

06.02.2020 14:43

Туркиянинг баёнот беришича, у камида бешта аскар ва турк армиясига бириктириб қўйилган уч нафар фуқаро шахснинг урушдан азият чекаётган Идлиб минтақасида режим қўшинлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Сурия режимига қарата жавоб зарбаси берди.

20.01.2020 08:41

Турли хил кенг қамровли геосиёсий лойиҳалар ва режалар ҳақида гап-сўзлар кун тартибида қолмоқда ва тажрибасиз жамоатчилик онгини бузмоқда. Бу, шунингдек, Туркиянинг Усмонийлар империясини тиклашга қарор қилганлиги ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам тегишли. Аслида, дунё махфий жамиятлар ва фитна мухлисларига кўринадиганидан кўра анча мураккаб ва хилма-хилдир.

20.12.2019 07:16

У яқинда «ихванга қарши» консорциум томонидан қўллаб-қувватланадиган фитначи Халифа Хафтар қаршилик қиладиган халқаро эътироф этилган Миллий Бирлик Ҳукумати (МБҲ) билан бир қатор, жумладан ҳарбий ва иқтисодий шартномалар тузди.

18.12.2019 09:11

АҚШ Сенати жума куни 1915 йил шарқий Анатолияда рўй берган воқеаларни «арманлар геноциди» деб тан оладиган резолюцияни қабул қилди. Эслатиб ўтамизки, Туркия бу қарашларни рад қилмоқда. Ушбу ҳаракат оетябрь ойида Вакиллар палатаси шунга ўхшаш резолюцияни маъқуллаганидан кейин пайдо бўлди. Кейин Анқара АҚШ-Туркия муносабатларига путур етиши ҳақида огоҳлантирди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase