close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
15.07.2020 19:53

"15 июль - Демократия ва миллий бирдамлик куни" га бағишланган тадбирлар мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида ташкил этилган. 2016 йил 15 июлда Фетуллаҳ Гуленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) томонидан амалга оширишга ҳаракат қилинган ҳарбий тўнтаришнинг тўртинчи йиллиги муносабати билан Анқарада, тўнтаришга қарши курашда ҳалок бўлган 251 мамлакат аҳолиси учун хотира маросими бўлиб ўтди.

05.07.2020 20:33

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, дунё ҳамжамиятининг Ая-София жомеси мақомини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирди. У бошқа давлатларнинг ушбу масалани ҳал қилишга аралашишини Туркия суверенитетига қарши ҳужум деб атади.

02.07.2020 18:09

АҚШ Анқара олган С-400 комплексларини сотиб олиш ниятида. Америкалик нуфузли сенатор Джон Тьюн, конгресс юқори палатасида республикачилар фракцияси раҳбарининг ўринбосари, Туркиядан яқинда етказиб берилган внёс С-400 Россия тизимларини сотиб олиш ҳақида қонун лойиҳасини (аниқроғи, келгуси йил учун АҚШ Мудофаа вазирлиги бюджетига тузатиш) киритди.

28.06.2020 08:48

АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк Туркия ҳукуматидан Авлиё София соборини ҳозирги мақомида қолдиришни талаб қилди. "Авлиё София собори бутун дунё бўйлаб турли динларга эътиқод қиладиган миллиардлаб диндорлар учун улкан маънавий ва маданий аҳамиятга эга.

24.06.2020 00:02

Туркияда муҳим воқеа содир бўлди - мамлакатда ҳижоб кийган аёл биринчи бор прокурор этиб тайинланди. Туркия ҳакамлар ва прокурорлар Кенгаши Туба Эрсозни Конья вилоятидаги Бейшехир округининг бош прокурори этиб тайинлади, деб хабар бермоқда IslamNews сайти Middle East Monitor га таяниб.

21.06.2020 05:38

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Ироқнинг шимолидаги ҳудудларни Туркия ва Эрон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилишини қоралаб, бундай ҳаракатлар минтақадаги инқирозни янада мураккаблаштирганини таъкидлади. Пайшанба куни Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Бағдоддаги Туркия элчисини чақириб, унга иккинчи норозилик нотасини Ироқ шимолида КИПга қарши яна бир операциядан бир ҳафта ўтгач топширди.

16.06.2020 00:58

Яқинда Доғистон мусулмонлари ва бошкаларни 9 май куни ушбу республиканинг масжидлари карнайларидан Совет ҳарбий қўшиқлари эшиттирилгани ҳақидаги воқеа ҳайратда қолдирди. Аммо шунга ўхшаш нарса яқинда Туркияда, хусусан Измирда содир бўлди.

11.06.2020 13:06

Туркияга келган россиялик сайёҳлар коронавирус инфекцияси тестини истисносиз ўтиши шарт эмас, деди Туркия туризм ва маданият вазири Меҳмет Эрсой журналистлар билан суҳбатда. Келгуси ойда Туркия руслар учун очилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, саёҳатчилар сафарга вирус йўқлиги тўғрисида бирон бир сертификат олишлари шарт эмас.

09.06.2020 22:21

Греклар ва турклар ўртасидаги душманликнинг қадимги тарихида янги бурилиш кузтилмоқда. Афина агар турклар Грецияга қарашли шельфда нефт қазишни бошласа, Анқарага ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Туркия бундай ишлаб чиқариш режалари аввалроқ эълон қилганди. НАТОга аъзо бўлишига қарамай, ҳар икки мамлакат ҳам уруш ёқасида турибдилар. Агар чиндан ҳам уруш бошланишини тасаввур қилсак, кимнинг ғолиб бўлиш эҳтимоли кўпроқ?

04.06.2020 02:02

Сўнгги уч ой давомида дунё бўйлаб карантин ва ўзини ўзи изоляция қилиш инсоннинг таъсиридан табиатни тиклашга ёрдам берди. Йирик шаҳарларда ёввойи ҳайвонлар ва қушлар оммавий равишда қайтишни бошладилар. Масалан, Босфорга (Туркия) Истанбул аҳолиси бир неча ўн йиллар давомида кўрмаган делфинлар қайтиб келишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase