close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ ва Исроил коронавирусдан кўрилган зарар учун Хитойга 20,1 трлн доллар миқдорида илк даъво билан чиқди

Дунё локдаунда қотиб қолган ва пандемия шароитларида жон сақлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда айрим мамлакатлар триллион долларда кўрган зиёнларини ҳисоблаб чиқиб, умумжаҳон коллапсида айбдорларни қидиришни бошлади. Ушбу воқеада биринчи бўлиб ўзини кўрсатган америкалик адвокат Ларри Клейман 2020 йил 17 март куни Хитой Халқ Республикасига қарши 20 трлн. доллар миқдорида даъво қўзғаган, деб хабар беради enovosty.com/news.

Ларри Клейман коронавирус "биологик қурол" эканлигини таъкидлади ва Хитойни ундан фойдаланишда айбламоқда.
Клейманга қўшимча равишда, бу иш бўйича даъвогарлар - Freedom Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ва Техасдаги Buzz Photos фотостудияси ҳисобланади.
Қизиғи шундаки, суд нафақат Хитой ҳукуматига, балки генерал Чен Вей бошчилигидаги Хитой Халқ озодлик армиясига, шунингдек, директор Ши Чженли бошчилигидаги Ухан вирусология институтига ҳам қаратилган.
Хитой томони Хитойдан ташқарида тарқалган ва АҚШга кирган коронавирусни атайлаб ёки тасодифан тарқатишда айбланмоқда.
Даъво аризасида коронавирус "оммавий қирғиннинг биологик қуроли" экани ва шунинг учун Хитой ўз ҳаракатлари билан халқаро қонунларни бузганлиги айтилади.
Даъвода олтита банд мавжуд бўлиб, улар АҚШ фуқароларига зарар етказиш ва ҳатто ўлимга қасд қилиш, бепарволик, АҚШ фуқаролари ўлими ёки соғлиғига жиддий зарар етказиш мақсадида фитнани ўз ичига олади.
Ларри Клейманнинг шахсияти шуниси билан қизиқи, адвокат фитна назариялари билан боғлиқ кўп сонли даъволарнинг қизғин тарафдори, у Клинтон оиласи аъзоларига қарши 18 га яқин фуқаровий даъво қўзғаганлиги билан танилган. У Барак Обамага ва Жо Байденга қарши даъво аризаси берган, суд орқали махсус прокурор Роберт Мюллернинг Россиянинг АҚШ сайловларига аралашувига қарши тергов олиб борилишидан четлатилишини таъминлади.
Клейман кўплаб даъволарини ютқазди. Бироқ, у бир неча бор маҳкамаларда яширин ҳужжатларни ошкор қилишни сўради ва бу ўз навбатида янги жанжалларни келтириб чиқарди.
Аммо Клейман бу борада ёлғиз эмас. шунингдек, Исроил ҳам Хитойга қарши 100 миллиард доллар миқдорида даъво қўзғади.
Унинг ташаббускори «Герцлия - ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун» эди. Ушбу ташкилот Хитойни коронавирус тарқалишида айбламоқда ва моддий компенсация талаб қилмоқда.
Адвокатлар Амит Саадия, Амит Гампел ва Шмуел Саадия даъво аризаси коронавирус инфекциясидан азият чеккан барча Исроил аҳолиси номидан қўзғатилган, чунки ушбу вируснинг тарқалиши Хитой расмийларининг масъулиятсизлиги ва бепарвоси туфайли бўлган.
"Короновируснинг тарқалиши, - дейилади баёнотда, -Исроил тарихидаги энг ёмон инқирозлардан бирига олиб келди. Туризм, ҳаво транспорти, ўйин-кулги, умумий овқатланиш соҳалари қулади. Юз минглаб тадбиркорлар даромадсиз қолишди ва ҳалокат арафасида. Мактаблар ва болалар боғчалари ёпилди. Ишсизлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда. Юзлаб одамлар соғлиғидан маҳрум бўлишди, ўнлаб одамлар коронавирус тарқалиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди"
Дастлабки маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати бу даъволарга ҳозирча жавоб бермаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase